«Реал» ҳужумчиси, солиқларни тўлашдан бўйин товлашда айбланаётган Криштиану Роналду виждони тозалиги ҳақида айтди.

«Менинг виждоним топ-тоза», — дея Роналдунинг сўзларини келтирган Deportes Cuatro.

Португалиялик футболчи 2011-2014 йиллар давомида жами 14,7 млн евро миқдоридаги солиқни Испания ҳукуматидан яширишда гумон қилинмоқда.

Нашрлар футболчи имиж ҳуқуқи орқали топган пулларини ўзи томонидан 2010 йилда тузилган хайрия жамоатчилик ташкилоти орқали давлатдан яширгани ҳақида ёзишмоқда.

У жами бўлиб Испания солиқ органлари томонидан 4та жиноятни амалга оширишда айбланмоқда.