Ш.Мирзиёев: "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини таъминлаш – бу вақтинчалик кампания эмас!"

Ўзбекистон 15 Июнь 2017 5530

Виртуал қабулхона ва Халқ қабулхоналари ўз фаолиятини бошлаганидан буён ўтган давр мобайнида мамлакатимиз бўйича қарийб 890 мингга яқин фуқаро ариза билан мурожаат қилган. Ушбу мурожаатларнинг 93 фоизи ўрганилиб, тегишли жавоб қайтарилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилди. 

"Мурожаатларнинг қолган қисми эса, айни пайтда мутахассислар томонидан кўриб чиқилмоқда. Алоҳида таъкидлаш зарурки, фуқароларимиздан келиб тушаётган мурожаатларнинг қарийб 80-90 фоизи асосли ва ўринли бўлиб, улар йиллар давомида эътибор қаратилмасдан, тўпланиб қолган муаммолар эканини таҳлиллар кўрсатмоқда, - деди давлат раҳбари. - Буларнинг барчаси, очиғини айтадиган бўлсак, катта-кичик бўғиндаги раҳбарлар, давлат ва хўжалик органлари ходимлари халқ билан мулоқот қилишни деярли унутиб қўйганини, бу масала жамиятимизда нақадар долзарб бўлиб турганини кўрсатади.

Шу муносабат билан мен яна бир бор таъкидлаб айтмоқчиман: халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини таъминлаш – бу вақтинчалик кампания эмас, балки давлат сиёсатининг устувор йўналиши бўлиб, доимо эътиборимиз марказида турадиган масаладир".
 
Шу борада яна бир муҳим институт – Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Президентнинг давлат маслаҳатчиси хизмати тузилгани қайд этилди.

Ҳозирги кунда ушбу хизмат ходимлари томонидан жойларда – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида сайёр қабуллар ташкил этилиб, аҳолининг мурожаатлари маҳаллий давлат бошқаруви идоралари вакиллари иштирокида кўриб чиқилиб, қонуний ҳал қилинаётгани таъкидланди.
 
"Бу ҳақда албатта кўп гапириш мумкин. Лекин ана шу ишларимиз, ислоҳотларимизнинг барча-барчаси улуғ ва ягона бир мақсадга қаратилган. У ҳам бўлса, халқимизнинг тинчлиги, осойишталигини асраш, аҳоли фаровонлигини ошириш, фарзандларимизни соғлом ва баркамол инсонлар этиб тарбиялашдан иборат.

Бугун сизлар билан шу йўналишда олиб бораётган ишларимизни атрофлича таҳлил қилиб, уларни танқидий баҳолаб, ўз ечимини кутаётган долзарб вазифаларни белгилаб олишимиз зарур", - деди Шавкат Мирзиёев.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7804 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8663 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51070 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3333 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3926 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 5778 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 1011 Жамият
Кўпроқ янгиликлар