«Сочная долина»дан  «мевали» мўъжизалар

Жамият 15 Июнь 2017 9823

Ёз – бу ҳордиқ, қувонч, ижобий кайфият билан тўла бўлган кичик ҳаётдир. Яна – ажобий фотосуратлар! «Сочная долина» шарбатлари ва нектарлари қадоғининг баҳайбат макети фонида ҳақиқий ёзги ёрқин селфини қилиш – Урганч аҳолисида шундай имконият пайдо бўлди.

Хоразм вилояти маъмурий маркази энди нафақат халқаро аэропорт, Ўзбекистонда ягона бўлган троллейбус линияси, балки мамлакатдаги энг катта «ширали» инсталляция билан ҳам фахрланиши мумкин. «Иккинчи шундайи йўқ», - дея таъкидлашди InterSok компаниясида.

16 метрлик баландликка эга макет Darital савдо-кўнгилочар маркази томида ўрнатилган. Бу тасодифан эмас: СКМ – шаҳарликларнинг ҳордиқ чиқарувчи энг севимли жойи, бу ерда ҳар доим гавжум бўлади. Шарбатнинг баҳайбат қутиси кўнгилхушлик эпимарказида жойлашмай, яна қаерда жойлашсин?

Ноодатий композициясининг 5 июнь, Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунида «очилиши» ҳам бекорга эмас. «Сочная долина» СМ маҳсулоти – экологик тоза, «кимёвий» моддалар ва зарарли консервантларга эга эмас. Шарбатлар ва нектарлар – бу фақатгина табиий мевалар, тозаланган сув ва шакар (нектарларда). InterSok компанияси фойдаланадиган TetraPak зарарсизлантирилган қадоғи 75 фоизга картондан иборат. Уни қайта тикланувчи табиий манба – ёғочдан олишади. Экологик қадоқ кўп нарсага «қодир»: масалан, осонлик билан утилизация қилинади ва қайта ишланиши мумкин, узоқ вақт маҳсулотни совутилмаган ҳолда сақлаш имконини беради, бу эса электр қуввати истеъмолини камайтиради. Атроф-муҳит ҳақида шундай «ёрқин» шаклда қайғуриш, унга мегаинсталляция бағишланишига арзийди.

– Бу Урганчдаги энг баланд конструкция, - дея таъкидлайди Vector Media Group реклама агентлиги директори Равшан Шарипов. – Ва биз дуч келган техник жиҳатдан энг мураккаби. Макет 42 метрлик баландликда ўрнатилган, уни шаҳарнинг исталган нуқтасидан кўриш мумкин. 16х4 метрлик ҳажмга эга каркас швеллерлардан қилинган, металл тахталар билан қопланган, унинг устига баннер мустаҳкамланган. Баҳайбат қадоқнинг ҳар бир томони апельсинлар, олчалар, олмалар ва мультифруктлар тасвирланган «мазали» тасвирлар билан безалган. Кечалари композиция чиройли тарзда нур билан ёритилади. Унинг шаҳарда пайдо бўлиши ҳақиқий шов-шувга сабаб бўлди: кишилар тепага қараб жилмайишмоқда, фотосуратга олишмоқда. Бундай қизиқ ғояни ҳаётга татбиқ эта олганимиздан хурсандман. Шуни аниқ ишонч билан айтишим мумкинки, МДҲда ҳали ҳеч ким бундай нарсани яратмаган.

Урганч, аҳолиси InterSok компаниясининг креативлигига баҳо бериши мумкин бўлган иккинчи шаҳарга айланди. Биринчиси Андижон эди. Бу ерда, Фарғона водийсининг қоқ юрагида, Наврўз умумхалқ байрами арафасида мўъжиза юз берди. O’zbegim савдо-кўнгилочар маркази атриумида... Ўзбекистоннинг барча аҳолисига таниш бўлган «ширали» қадоқлар «парвоз қилди». Энг асосийси – 7 метрлик марказий композицияни учта кичикроқ макет тўлдирди. Ҳар бирининг баландлиги – 2 метр. Кучли арқонларда осиб қўйилган монументал инсталляция худди ҳавода учиб юргандек тасаввур уйғотади ва ажойиб кайфият келтириб чиқариб, фотосуратга олиш иштиёқини уйғотади. Энди Андижоннинг кўплаб фуқаролари смартфонларида «Мен ва “Сочная долина”!» мавзусида селфи бор.

Яқинда композиция ўзгаришларга юз тутди. Ёзги мавсумда энг катта макет фавворалар олдидаги майсазорга олиб ўтилди, бу эса баҳайбат қутини кўпроқ инсонлар кўриши мумкинлигидан дарак. Савдо-кўнгилочар марказнинг ичида «ширали» гўзаллик камайиб қолмади: энди у ерда учта эмас, саккизта 2 метрлик «ҳавода учиб юрувчи» севимли шарбатлар ва нектарларнинг қадоқлари бор. Худди кимдир ранг-баранг маржонни узиб юборган, ҳамда баҳайбат мунчоқлар ҳар ёққа тарқалиб, ҳавода муаллақ туриб қолгандек... Ажойиб, тўғрими?

Бироқ, бунинг барчасини кўриш учун Урганч ёки Андижонга бориб ўтириш шарт эмас. Бироз кутиш кифоя, ҳамда яқинда «ширали» мўъжизалар сизнинг олдингизга ўзи келади. InterSok компанияси республикамизнинг барча вилоятларида (эҳтимол, ҳар бир йирик шаҳарда ҳам) «Сочная долина» савдо маркаси билан боғлиқ бўлган такрорланмас нимадир пайдо бўлишига ваъда беради. Бу шарбатлар ва нектарлар ишлаб чиқарувчисининг янги анъанаси: ҳар бир минтақада аввал ҳеч ким қилмаган ноёб ниманидир яратиш. Кейинги «мевали» композиция қаерда ва айнан қандай кўринишда пайдо бўлиши ҳақида маълумот ҳозирча ошкор этилмаяпти. Бироқ, аниқ билса бўладики, бу «Кўпроқ шарбат, кўпроқ мевалар, кўпроқ қувонч!» шиори остидаги навбатдаги ёрқин ҳодиса бўлади.

Дарвоқе, компания баҳайбат макетлар билан фотосуратлар, селфилар қилишни ва суратларни ижтимоий тармоқларда жойлаштиришни тавсия қилади. Яқинда бу борада танловлар ва акциялар ишга туширилади, уларнинг ғолибларини совғалар кутмоқда. «Ёрқин» янгиликларни кузатиб боринг!

intersok.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 35977 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42648 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5636 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17344 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 5469 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 1898 Жамият
Кўпроқ янгиликлар