Олмазор туманида 11 июнь куни соат 14:30да, ТошТИ даҳасида яшовчи Т.С. "102" рақамига қўнғироқ қилган. У яшаш манзилига осиё миллатига мансуб, 1 нафар номаълум эркак ва 1 нафар номаълум аёл киши келиб, "пастки қаватда яшовчи қўшнингизмиз, сув тошириб юбордингиз" деб, хонадонга кириб олгани ҳамда турмуш ўртоғи, шу манзилда яшовчи Т.Н.нинг бўйнига номаълум жисмни тираб, оғзини қўли билан ёпиб, уйидаги шкафдан  жами 5.000.000 сўмлик 9 хил турдаги қимматбаҳо тақинчоқларни олиб кетганлиги тўғрисида хабар берган. 

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида Т.Н. турмуш ўртоғидан қўрқиб, шу хабарни ўйлаб топгани маълум бўлган. Аслида фақатгина бир нафар шахси номаълум аёл «эски буюм ва нарсаларни оламиз», деган важ билан Т.Н. уйнинг эшигини очганидан сўнг, унинг “фарзандлари ёмон касал бўлишини, бунинг олдини олиш, келаётган балоларни қайтариш лозим”лигини айтиб, уни алдаган. Жабрдийданинг ишонувчанлигидан фойдаланган фирибгар эски нарсалардан ташқари тилла тақинчоқлари бўлса, уларга “дам солиб қўйиши”ни айтган. Т.Н.дан 5 млн сўмлик 9 хил турдаги қимматбаҳо тақинчоқларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинган. 

Ушбу аниқланган ҳолат юзасидан 2017 йил 11 июнь куни олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.