2017 йил 11 июнь куни соат 08.30ларда, Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида, номаълум ҳайдовчи пиёдани уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Ҳодиса оқибатида пиёда Ю.О. воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. 

Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини, ҳайдовчи Олмазор туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган Ш.А. ишонч қоғозисиз, акасига тегишли “СПАРК” русумли автомашинада содир этганлиги аниқланди.