Тошкентда инновацион ифторлик: «Тўқимачилик корхоналарини автоматлаштириш ва оптималлаштириш» 

Технология 15 Июнь 2017 5046

2017 йилнинг 20 июнь куни «NAPA Team» компанияси «SAP МДҲ» ва Тошкентдаги бизнес шериклар – Халқаро Бизнес ва Технологиялар Ассоциацияси билан «Тўқимачилик корхоналарини автоматлаштириш ва оптималлаштириш» форумини ташкил этмоқда. 

У Ўзбекистон тўқимачилик компаниялари учун текстиль ERP (корхона ресурсларини режалаштириш) соҳасидаги қўшма замонавий ишланмаларга бағишланади.

Ушбу тадбирда SAP спикерлари ва уларнинг шериклари SAP Business One Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик компанияларига таклиф этаётган жорий этишнинг ўзига хос афзалликлари ва кутилаётган натижалари ҳақида маълумот беришади.

Форум давомида «Ground Zero» янги коворкинги ҳақида маълумот, маҳаллий ва қайта ишланувчи тўқимачилик ускуналарини хориждан етказиб бериш бўйича саволларга жавоб олиш, японларнинг «Кайдзен»  доимий ривожланиш модели ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва оптималлаштиришда қандай ёрдам беришидан хабардор бўлиш, нетворкинг ҳамда шериклар билан кечки овқат (ифторлик) қилиш имконияти мавжуд. 

Тадбир фақатгина ТОП-100 тўқимачилик компанияларига мўлжалланган.

Иштирок этиш бепул. 

Тадбирда қатнашиш учун http://bit.ly/NAPA_Team ҳаволаси бўйича рўйхатдан ўтиш талаб этилади.

 

Кўпроқ янгиликлар