Америка раҳбари Дональд Трамп мамлакатда юз берган ҳолатни “жодугарларга буюк ов” деб атади.

“Сиз Америка сиёсати тарихидаги жодугарларга энг буюк овнинг гувоҳига айланмоқдасиз – уни жуда ёмон, можароли кишилар олиб бормоқда”, - дея ёзди президент Twitter’даги саҳифасида.

“Улар Россия билан тил бириктириш ҳақида сохта афсона тўқишди, исботлар топа олишмади ва шунинг учун адолатга тўсиқлар мавзусини илгари суришмоқда”, - дея таъкидлаб ўтди у.