Туркия Сурия билан чегара бўйлаб 700 километрлик деворни ўрнатиш ишларини якунлади. Бундан мақсад – террорчиларнинг мамлакат ҳудудига кириб келишига йўл қўймаслик, деб хабар бермоқда Hurriyet.

Тўсиқларда яқин вақт ичида ёритиш тизимлари, сенсорли детекторлар ва кузатув камералари ўрнатилади. Чегарачилар ишига дронлар ҳам ёрдам бериб боради.

Аввалроқ Туркия Эрон билан чегарада ҳам девор қуриш ниятида экани хабар қилинганди.