UFC раҳбари Макгрегор Мейвезерга тақиқланган зарба берса нима бўлишига ойдинлик киритди

Спорт 15 Июнь 2017 19590

UFC президенти Дана Уайт аралаш яккакураш юлдузи, амалдаги жаҳон чемпиони Конор Макгрегор америкалик боксчи Флойд Мейвезер билан жангда рақибига оёқ ёки тирсак билан зарба берса, қандай чоралар кўрилиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Бу юз бермайди. Шартномада бундай хатти-ҳаракатлар учун кўриладиган санкциялар айтиб ўтилган. Агар шундай ҳолат юз берса, унда Макгрегор суд олдида жавоб беради. Агар у тақиқланган зарба берса, у жуда яхши кўрадиган анча пулдан маҳрум бўлади", деб Уайт айтган сўзларни келтириб ўтди The Mirror нашри.

15 июнда Мейвезер ва Макгрегор ўртасидаги жанг Лас-Вегасдаги MGM Grand аренасида 26 августда бўлиб ўтиши маълум бўлди. Жанг бокс қоидалари бўйича ўтади.

Аввалроқ Мэнни Пакьяо промоутери Боб Арум Макгрегор ва Мейвезер ўртасидаги жангни аттракцион деб атаганди.

Кўпроқ янгиликлар