14 июнь куни Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистонда наркотик моддалар контрабандаси ва савдосида айбланаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда “Невские новости” хабар берди.

Маълум бўлишича, тезкор гуруҳ ходимлари давлатлараро қидирувда бўлган ўзбекистонлик фуқарони 14 июнь куни соат 12:33 да Салов кўчасида қўлга олишган. 1972 йилда туғилган ва номи ошкор этилмаган эркак Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситаларининг контрабандаси ва ноқонуний айланмасида айбланмоқда.

Қидирувга бериш ташаббуси билан Андижон вилояти ИИБ чиққан. Полиция ходимлари ушбу шахс қўлга олингани ҳақида ИИБни хабардор этган.