Андижондаги нуфузли касб-ҳунар коллежлари 2017-2018  ўқув йили учун ўқувчилар қабул қилади

Ўзбекистон 16 Июнь 2017 18823

Андижон вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси тасарруфидаги коллежлар 2017-2018 ўқув йили учун умумий таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини қабул қилади. Ушбу илм даргоҳларида ёшлар ҳар томонлама етук билим ва таълим-тарбия олишлари, ҳунар эгаллашлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.  

АСАКА ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖИ

720 ўринга мўлжалланган коллежнинг замонавий кўринишдаги биносида ёшлар 5 турдаги ҳунар эгаси бўлишлари учун ўқув устахоналари, ўқув хоналаридан ташқари 4та лингафон, битта компьютер хонами, тўлиқ жиҳозланган физика ва кимё лабораториялари мавжуд.

Коллежда қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрланади:
1.    Ошпазлик;
2.    Нон-макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича техник-механик;
3.    Ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича техник-технолог;
4.    Компьютер инженерлиги;
5.    Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш бўйича техник-механик.

Тажрибали педагог Роза Бурханова бошчилик қилаётган муассасада 55 нафар олий маълумотли ўқитувчи, 4 нафар катта уста, 11 нафар ишлаб чиқариш усталари ёшларга таълим ва тарбия бериб келмоқдалар.  
Манзил: Андижон вилояти, Асака тумани, Арғин маҳалласи 168-уй.Тел: (90) 217 07 39


АСАКА ТУМАНИ ҚАДИМ ТРАНСПОРТ ВА АГРОСЕРВИС КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖИ

Асака туманидаги нуфузли коллежлардан бири ҳисобланган Қадим транспорт ва агросервис касб-ҳунар коллежида 700 нафардан зиёд ўқувчи таълим олади. Кенг ва ёруғ, замонавий ўқув жиҳозлари билан таъминланган билим даргоҳида ёшлар етук мутахассис бўлиб етишлари учун барча шароитлар яратилган. Исроилжон Нишонов раҳбарлигидаги муассасада ўқувчиларга 25 нафар тажрибали педагог ва 11 нафар ишлаб чиқариш таълими усталари сабоқ беради.

Билим даргоҳи 2017- 2018 ўқув йили учун қуйидаги  йўналишларда қабул эълон қилади.
1.    Автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича техник- механик;
2.    Автомобилларни йиғиш ва синаш бўйича техник-механик;
3.    Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш бўйича техник-технолог;
4.    Тикув ва трикотаж кийимлари ишлаб чиқариш техник-технологи;
5.    Транспортларда ташиш ва бошқаришни ташкил этиш(автомобил транспорт) техниги.
Манзил: Асака тумани, Қадим қишлоғи, Қипчоқ маҳалласи 142-уй. Тел: (93) 780 00 93


Водийда ягона бўлган - АНДИЖОН ТУРИЗМ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖИ

Жорий йилнинг май ойида ташкил этилган водийда ягона - Андижон туризм ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида турли ҳудудлардан келиб таълим олувчилар учун ҳам барча шароитлар мавжуд. Жумладан муассасада 100 ўринли ўқувчилар турар жойи, замонавий спорт заллари, ахборот ва ресурс маркази ҳамда овқатланиш жойлари ўқувчилар хизматида.

Таълим даргоҳи қуйидаги йўналишларда илк бора ўқувчилар қабул қилади:
1.    Туристик хизматлар ташкилотчиси:  -тур-оператор, -тур агент, -экотуризм, -экскурсавод (тиллар кесимида);
2.    Дастурий инженеринг техниги;
3.    Сартарошлик ва декоратив косметика устаси;
4.    Тикув ва тикув-трикотаж буюмлари ишлаб чиқариш техник-технологи.

Манзил: Андижон шаҳар, Бўстон даҳаси Ҳамроқулов кўча 20-уй. Веб саҳифа: ADU5edu@mail.ru

Кўпроқ янгиликлар