Бектемирда «Дамас» йўловчиси ёнидан марихуана топилди

Жамият 16 Июнь 2017 6753
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2017 йилнинг 13 июнь куни тахминан соат 11:00 ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Бектемир туманидаги ЙПХ масканида «Дамас» русумли автоулов кўздан кечирилганда, йўловчи, муқаддам судланган Крившич Пётр Юрьевичнинг ёнида оғирлиги 343,53 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми «а» банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда қўп миқдорда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар