Божхонада ҳалокатга даъват этувчи сўзлар ёзилган сақичлар ушлаб қолинди (фото)

Жамият 16 Июнь 2017 27337

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ўсмирлар ўртасида ўз жонига қасд қилишгача олиб борувчи  «Кўк кит», «Тинч уй» каби қўштирноқ ичидаги «ўлим гуруҳлари»нинг вужудга келгани кенг жамоатчиликнинг жиддий ташвиш ва хавотирларига сабаб бўлди.

Вояга етмаган ёшларни худкушликка чорловчи ушбу ўйинлар асосан онгги ҳали тўлиқ шаклланмаган, мустақил фикр ва маънавий дунёқарашга эга бўлмаган ўсмирларни ўз нишонига олмоқда.

Рақамларга мурожаат қилсак, ўтган 2016 йилда Россия, Қирғизистон ва Қозоғистоннинг ўзида 850 дан ортиқ ўсмирнинг ушбу ўйин туфайли ўз жонига қасд қилишга урингани қайд этилган.

Ўзбекистонда бундай ёт ғояларнинг ошкора тарғиб қилинишига қарши қонун йўли билан, яъни Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида жиддий тўсиқ қўйилган. Амалдаги тартибларга кўра, республикага зўравонликни тарғиб қилувчи материалларни олиб кириш тақиқланган.

Пойтахтдаги “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида темир йўл контейнерларидан бири ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Контейнердаги 20 тоннадан ортиқ юклар Латвиядан Тошкентда фаолият юритувчи Modern sweet маъсулияти чекланган жамият номига юборилган бўлиб, улар орасидаги салкам 5 тоннаю 800 кг. шоколад ва сақичларнинг истеъмол муддати деярли 3 йил аввал ўтиб бўлган экан.

Аммо таҳлиллар давомида бундан-да даҳшатли манзара намоён бўлди. Маҳсулотлар орасидаги салкам 560 кг. оғирликдаги сақичларнинг саломатликка таҳдидидан кўра, жамиятимиз осойишталиги ва ёшларимиз ҳаётига таҳдиди минг чандон хавфли бўлиб чиқди.

Содда қилиб айтганда АҚШнинг Wrigley компанияси маҳсулоти ҳисобланмиш Truth or dare (FIVE) яъни “Ҳақиқат ёки журъат” деб баланпарвоз ном билан аталган сақичлар қадоғидаги ёзувлар ҳам ёшларнинг онгини заҳарлашга ундовчи ғоялар билан йўғрилгани маълум бўлди.

Бир қарашда ёрлиқлардаги кичкинагина жумлалар шунчаки кўнгилхушлик воситаси сифатида эътиборга арзимасдек туюлиши мумкин. Лекин, ...

Сақичлардаги ушбу жумлалар юзасидан Республика Маънавият тарғибот маркази экспертларининг хулосаси:

“Мазкур маҳсулотларнинг номи ва унинг ичидаги сақичларга ўроғлик қоғозларда истеъмолчиларга қизиқ бўлиши ва ўзига жалб қилиш мақсадида турли шаклларда даъватлар, топшириқлар ва чақириқлар мавжуд бўлиб, бироқ ғоявий-мафкуравий жиҳатдан мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий, ижтимоий ислоҳотларга мос эмас”.

Ёрлиқлардаги чақириқлар қуйидагилардан иборат:

“Бўса олинг!”, 
“Шаҳвоний овозда гаплашинг!”, 
“Бўсангиз суратини ижтимоий тармоқа жойлаштиринг!”, 
“Хонадаги энг чиройли одамдан бўса сўранг”, 
“Қўлсиз ечининг!”
“Ёшликдаги энг аҳмоқона ишингизни такрорланг!”
“Дўстингизнинг белидан бармоқларингиз учи билан силанг!”
“Кимнингдир орқасидан музқаймоқ отинг!”

Бу каби даъватларнинг, топшириқларнинг сони эса 745 мингдан ошади! 

Хўш, бу даъватлардан нима кутиш мумкин? Ёшларни ошкора одобсизлик ва чиркин одатларга етаклаётган чорловлар замирида аслида юқорида санаб ўтганимиз “Кўк кит”, “Покемон Го”, “Тинч уй” каби ўзини ўзи ўлдиришга мажбурловчи хавфли ўйинлар тарғиботи мужассам эмасми?

Суриштирувлар давомида маълум бўлиши-ча, бу каби сақичлар Россия Федерациясининг “Ригли” компанияси томонидан ҳам “Правда или Действие” номи остида ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.

Жумладан, жорий йилнинг 26 май куни “Урганч аэропорт” чегара божхона пости орқали “Санкт–Петербург–Урганч” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган фуқаро Н.Абдуллаева ҳам 1 ўрамда “5 Правда или Действие” ёзувли бўлган сақичларни олиб кираётганлиги аниқланган.

Ушбу сақичлардаги давъатлар эса янада аҳмоқона ва хунук кўриниш акс этган.

“Агар сен жинсингни бир кунга ўзгартирсанг, шу кунни қандай ўтказардинг?”
“Дунёда энг зўр жинсий алоқага чорловчи фикрингни ёз”
“Мана шу топшириқларни пешонангга сельфи қилиб ёпиштир!”

Бу топшириқлар нафақат ўсмирларни, балки катта ёшдагиларни ҳам эсанкиратиб қўйиши, табиий! Ёшлар онгги учун кураш кетаётган ҳозирги таҳликали замонда бу каби маҳсулотларни олиб киришга уринишни ҳеч иккиланмай халқимиз маънавиятига зарба бериш билан тенглаштириш мумкин.

Шу ўринда яна бир мулоҳаза! Ҳадсиз-ҳудудсиз Интернет тармоғи орқали бу каби ўйинларни исталганча тарғиб қилиш имкони бўла туриб, уларни яхшигина маблағ сарфлаб,  турли товарларнинг ёрлиғига қадоқлаш кимга керак деган савол туғилади!

Бир қарашда бу харидорни товарга нисбатан жалб қилиш усулидек туюлиши мумкин.  Аслида эса, бу каби сақичлар воситасида вайронкор ғояларни Интернет ҳали тўлиқ кириб бормаган, унчалик оммалашмаган чекка-чекка ҳудудларгача ёйишдек жирканч мақсад кўзлангани аниқ!

Лавҳамиз якунида таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 3 июнь куни Давлат божхона қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида салкам 560 кг. сақичлар ёқиш йўли билан йўқ қилиб ташланди. Шу тариқа, вайронкор ғояларнинг 745 минг дона тарғибот воситаси йўқ қилинди.

Ҳусен Тангриев
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати катта инспектори

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30114 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42364 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158835 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45029 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 175 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 824 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 441 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 1985 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 178 Спорт
Кўпроқ янгиликлар