Чет элларда сақланаётган маданий бойликларимизни аниқлаш ва уларни қайтаришга киришилди

Ўзбекистон 16 Июнь 2017 6173

Турли давр ва шароитларда тақдир тақозоси билан юртимиз тарихи ва маданиятига, динимизга оид кўплаб ноёб қўлёзмалар ва архив ҳужжатлари четга олиб кетилган. Улар бугунги кунда хорижий давлатларнинг фонд ва музейлари, илмий-маърифий муассасаларида сақланмоқда. Навбатдаги видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шу мавзуга мурожаат қилди. 

"Ноёб тарихий ашёлар ва санъат асарлари нафақат халқимизнинг нодир дурдонаси, балки жаҳон аҳамиятига молик йирик коллекциялар ҳисобланади.

Чет элларда сақланаётган маданий бойликларимизни аниқлаш ва уларни ҳар томонлама ўрганиш, имкон қадар мамлакатимизга олиб келиш мақсадида кейинги даврда бирмунча ишлар амалга оширилди. Лекин ҳаммамиз тушунамизки, бу ишларни жамоатчилик асосида ҳал қилиб бўлмайди. Бу масалани давлат сиёсати даражасига кўтариш зарур. 

Бу эса тегишли молиявий ва ташкилий ресурсларни, соҳага юқори илмий салоҳиятли кадрлар ва мутахассисларни жалб қилишни талаб этади.

Ушбу муҳим вазифани амалга ошириш учун биз ҳозирги вақтда Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида алоҳида марказ тузиш бўйича қарор лойиҳаси устида ишлаяпмиз. 

Бундан асосий мақсад шуки, тарихимиз, маданиятимиз, динимизга алоқадор бир варақ қўлёзма бўлса ҳам, уларни тўплаб, халқимизни, ёшларимизни таништириш, бизнинг қандай буюк ва бетакрор меросимиз борлигини англатиш, фарзандларимизни шу улуғ меросга муносиб этиб тарбиялашдан иборат", - деди давлат раҳбари.

Шу ўринда Ўзбекистонда олиб борилаётган ана шундай ишлар нафақат юртимизда, балки чет элларда ҳам жиддий қизиқиш уйғотаётгани таъкидланди. 

"Дунёдаги, мусулмон оламидаги нуфузли халқаро ташкилотлар, катта обрў-эътиборга эга бўлган расмий шахслар бу борада биз билан ҳамкорлик қилиш истагини билдиришмоқда", - қўшимча қилди Президент.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47652 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7749 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18886 Ўзбекистон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 715 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 1334 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 822 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 758 Спорт
Кўпроқ янгиликлар