«Чинозлик Аҳмадбой» қўлга олинганига роппа-роса бир йил бўлди

Жамият 16 Июнь 2017 86385

Роса бир йил муқаддам «Чинозлик Аҳмадбой» номи остида халқ ўртасида танилган молиявий пирамида асосчиси Аҳмаджон Турсунбоев ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган эди. Бу ҳақда дастлаб «Тошкент» телеканалида хабар берилган эди.

Ушбу воқеадан кейинги кунларда, 2016 йилнинг 29 июнига бориб, ЎзМТРКнинг бир неча телеканалларида Аҳмадбойнинг фаолиятига бағишланган «Аҳмад васвасаси» номи остида ҳужжатли фильм эфирга узатилганди.

Кўрсатувда ашёвий далил сифатида олинган маблағлар 13 млрд. 139 млн. сўм ва 12 млн. АҚШ доллари намойиш этилганди.

Кўрсатувда Аҳмаджон Турсунбоевнинг ўзидан бир қатор иқтибослар келтирилди: «Боши берк кўчага кириб қолиб, кейин чиқиб кета олмадим. Орқага йўл йўқлигини билардим».

У одамлар орасида обрў орттиргани, саховатпешалиги эвазига одамларнинг ишончини қозонгани айтиб ўтилади. У 4-5 йилдан буён фаолият кўрсатиб келган бўлса-да, 2015 йил охирида фаолиятини кенгайтиради. 2016 йилнинг 12 январида эса Чинозда «Чиноз авто ҳамкор» ва «Чиноз ҳалол чорва» МЧЖ шаклидаги корхоналарини таъсис этади. У бу корхоналардан давлатга солиқ тўлаш орқали ўзининг ҳақиқий даромадларини яширишда фойдалангани айтилади.

У ўз атрофида асосан қариндошларини тўплаганди. Унинг жиянларидан бири автомобилларни қабул қилиб олиш ва бозорда сотиш, бошқалари пул ва тақинчоқлар келтирувчиларни рўйхатга олиш билан шуғулланган. Улар шунчаки мактаб ёки коллежни битиргани, ёзишни билгани учун ишга олинган.

Аҳмадбой ўзининг содда тизимини ҳашаматли қароргоҳлар барпо этиш орқали хаспўшлаган. Келувчилар дарвоза олдидаги қўриқчиларни, ичкаридаги пул сановчиларни кўриб, ўзларини банкка келгандек ҳис қилишган.

Маълум бўлишича, ўз қорамоли ёки пулини Аҳмадбойга бераётган одамлардан тушунтириш хати олинган. Хатда пул топшираётган одам, унинг ота-онаси ёки турмуш ўртоғи «Чиноз авто ҳамкор» МЧЖга берган маблағи ёки автомашинасини 12 ой давомида ойма-ой бўлиб олишга бергани, ушбу машина ёки пулни бераётган вақтда ҳеч кимдан ҳеч қандай эътирози йўқлигини зиммасига олиши ва илова қилиб паспортининг нусхасини бергани, тушунтириш хатини ўз қўли ва ўз сўзи билан ёзгани баён қилинади.

Мазкур хатга, шунингдек, «Огоҳлантириш хати» ҳам илова қилинган бўлиб, унда МЧЖ раҳбарига бирор кор-ҳол бўлиб қолса, ҳеч кимга эътироз билдира олмаслиги, таваккалчиликка қўл урилаётганини унутмаслик ёзилган.

Шунингдек, мижоз топиб келувчилар ҳам бўлган. Бу иш билан шуғулланганлар учун «суюнчи пули» жорий этилган эди.

У бу жараёнга шу вақтгача ҳоким, ИИВ вакиллари эътиборсизлик билан қараганини айтиб ўтилган эди. Чиноз тумани прокурори ҳам «Аҳмадбой воқеаси» фонида лавозимидан четлатилган эди.

Кўрсатувда маҳаллий амалдорлар ва ҳуқуқ тартибот органлари вакиллари Аҳмадбойнинг фаолиятига панжа ортидан қарагани айтиб ўтилганди. Аксинча, тергов жараёнида бу кишилар Аҳмадбойни фош этиш ўрнига унга жиноий шериклик қилиб келгани аниқланган.

«Катта лавозимдаги амалдорлар, ҳоким ёки ИИВ вакиллари унга мижоз бўлишган», деган терговдаги ходимлардан бири, "Чиноз авто ҳамкор" корхонасида юрист бўлиб ишлаган Ойбек Исоқов.

«Уникини бунга, буникини унга бериб, шу ишга кириб кетганман. Банкрот бўлдим. Пул етказиб бера олмадим. Қанча одамдан қанча пул олинганимни аниқ билмайман», — деган эди Аҳмаджон Турсунбоев камера қаршисида.

Кўрсатувда Аҳмаджон Турсунбоев бошлиқ уюшган гуруҳнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан жабр кўрганлар сони «бир неча ўн мингни ташкил этиши» айтиб ўтилганди.

«Ўнта заводи бор одам ҳам бунча пулни қайтара олмайди. Яширмайман, мен бу ўйинга кириб қолганман ва ундан чиқиб кета олмаганман», — деган эди Аҳмаджон Турсунбоев ва «Аҳолидан узр сўрайман. Қилган ишимдан пушаймонман», дея ўз сўзларини якунлаган эди.

Бир йил муқаддам қонунбузарликларни содир этган Аҳмад Турсунбоев ва унинг жиноий шерикларига нисбатан Жиноят кодексининг бир нечта моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилган ва суриштирув-тергов ишлари давом этаётгани айтиб ўтилган бўлса-да, бу жиноий иш нима билан тугагани, суд бўлган ёки бўлмагани, маблағи, мулки, молига куйиб қолган юртдошларимизнинг тақдири нима бўлгани номаълумлигича қолмоқда.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53636 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4877 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 109332 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10555 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20903 Ўзбекистон
«Тоттенҳэм» ёздаги илк хариди ҳақида эълон қилди
10:50 6 Спорт
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
10:40 403 Жамият
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 679 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 342 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 665 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар