Бухоро ИИБнинг хабар беришича, ғиждувонлик Д.Актамова тадбиркорлик ортидан пешона тери эвазига йиғиб қўйган пулларини арзон нархда АҚШ долларига алмаштириб берадиган “ҳожатбарор”ни қидиравериб, охир-оқибат Ғ.Эргашевга учраб қолади. 

Фирибгарликни ўзи учун касб қилиб олган Ғ.Эргашев унинг ишончига кириб жами 108.540.000 сўм миқдоридаги пулларини АҚШ долларига алмаштириб беришни ваъда қилиб қўлга киритадида, жабрдийда аёлнинг пулларини қайтариб бермасдан ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборади.    

Катта миқдордаги пулларидан бир лаҳзада айрилган аёл бошқа чора тополмай ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилганидан сўнг, Ғ.Эргашевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.