Туркиянинг “Галатасарой” футбол клуби ҳужумчиси Лукаш Подольски ўз фаолиятини Японияда давом эттиради. 32 ёшли футболчи “Виссел Кобе” билан шартнома имзолаган. Келишув тафсилотлари номаълум.

Япон жамоаси матбуот хизматининг хабар беришича, Германия терма жамоаси собиқ форварди кенг оммага 6 июль куни таништирилади. Раҳбарият тақдимотга 200 кишини таклиф этган.

Лукаш Подольскининг “Галатасарой” билан шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар мўлжалланганди. Норасмий маълумотларга кўра, келишув қиймати 2,6 млн. еврони ташкил қилган.