Тошкент шаҳар чорраҳалари ва йўлларига ўрнатилган камералар аста-секинлик билан ўз самараси бера бошлади. Тошкент ИИББда бўлиб ўтган матбуот брифингида маълум қилинишича, ЙҲҚ бузиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида олиб борилган тадбирлар натижасида ҳафта давомида йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан  17 минг 678та, чорраҳаларга ўрнатилган кузатув камералари ёрдамида 6808та (ўтган ҳафтада 7774та) қоидабузарликлар аниқланган. Шундан 3 минг 081та светофорнинг тақиқловчи чироғида ҳаракатланиш, 3 минг 727та тезликни белгиланган меъёрдан ошириш экани таъкидланди. 

Ҳафта давомида 21 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, ҳалок бўлганлар 3 нафарни, жароҳатланганлар 20 нафарни ташкил этган.

2017 йил 15 март куни кузатув камералари жорий этилгандан сўнг, ЙТҲ сони 286 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 154тага, ҳодисалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 36 нафарни ташкил этиб, 24нафарга, тан жароҳати олганлар сони 325нафарни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 199 кишигга камайган.

Видеокузатув камералари томонидан жорий кунга қадар жами 136 минг 525та қоидабузарликлар аниқланган.