2017 йилнинг 14 июнь куни, тахминан соат 20:30 ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори-2017» тадбири давомида, Шайхонтоҳур тумани ҳудудида Ўткир Абдуллаевич Зоиров уйининг ховлисида қонунга хилоф равишда 3 туп «наша» гиёҳвандлик воситасини экиб, етиштираётганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ва етиштириш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.