Корея Ўзбекистондан гилос импортини оширади 

Жамият 16 Июнь 2017 9113
Фото: ЎзА

Куни кеча Тошкент шаҳрида «Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш» ҳар йилги гилос танлови бўлиб ўтди. У ерда бутун Ўзбекистондан келтирилган гилоснинг ўнлаб турлари намойиш этилди. Гилосни етиштириш, қадоқлаш, сақлаш ва ташиш бўйича уста-дарслари ҳамда янги услублар намойиш этилди, деб хабар берди Кун.uz’га «Ўзагроэкспорт» матбуот хизмати.

Бугунги кунда Ўзбекистон гилос етиштириш бўйича дунёда бешинчи ўринда туради – йилига 100 минг тонна. Ундан камида 30 фоизи ҳар йили МДҲ ва узоқ хориж давлатларига экспорт қилинади.

Фақатгина 2016 йилнинг ўзида 50 млн. долларлик ўзбек гилоси экспорт қилинди.

Шу билан бирга, «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан маҳалллий муассасалар билан ҳамкорликда нафақат экспорт ҳажмини ошириш, балки ўзбек гилоси экспорти географиясини кенгайтириш ва диверсификацияси бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.

Масалан, жорий йилда асосий экспорт қилинувчи давлатлардан ташқари, янги гилос Буюк Британия, Жанубий Корея, БАА ва бошқа мамлакатларга юборилди.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Корея томонининг талаблари жиддий ўрганиб чиқилганидан сўнг, масъул муассасалар саъй-ҳаракати билан ўзбек гилосини Жанубий Кореяга экспорти тақиқи олиб ташланди. Экспорт шартномалари имзоланди ва барқарор ташувлар йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, кореялик шериклар билан анор ва қовун экспорти бўйича келишувга эришилди.

Маркетинг тадқиқотларига кўра, Болтиқбўйи, Европа ва Жануби-шарқий Осиё давлатларида Ўзбекистоннинг янги ва қуритилган мева-сабзавот маҳсулотлари катта талабга эга бўлмоқда.

Шу нуқтаи назардан, хорижда янги шерикларни қидириб топиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. БАА, Япония, Жанубий Корея, Франция, Германия ва бошқа мамлакатлар компаниялари билан экспорт ҳажмини ошириш масаласи ўрганилмоқда.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар