Манбалар Лондонда содир бўлган ёнғинда 70 киши ҳалок бўлганини маълум қилдилар

Жаҳон 16 Июнь 2017 7725
Фото: РИА Новости

Лондоннинг Шимолий Кенсингтон туманидаги 24 қаватли турар-жой биносида содир бўлган ёнғин тахминан 70 нафар одамнинг умрига зомин бўлди, деб хабар бермоқда терговга яқин манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Sky News телеканали.

Аввалроқ фавқулотда хизматлар 30 кишининг ҳалок бўлганини хабар қилгандилар ва қурбонлар сони ошиши мумкинлигидан огоҳлантиргандилар. 

Бу орада ёнғинда ҳалок бўлганлар яқинлари туман маъмурияти биносига бостириб кириб, уларга тергов бориши ҳақида тўлиқ маълумотни тақдим қилишни ва жабрланганларга  зудлик билан молиявий ёрдам кўрсатишни талаб қилганлар.

Бинодаги ёнғин 14 июнга ўтар кечаси юз берган. Аввалроқ камида 30 киши ҳалок бўлгани, 24 киши шифохонада эканлиги, улардан 12 нафари оғир аҳволдалиги маълум қилинганди. Ўт ўчирувчиларнинг маълум қилишича, ёнғин оқибатида 120га яқин оила жабр кўрган бўлиши мумкин. Бинода яшаган 600 одам яқин орадаги жамоат марказлари, масжид ва черковларда вақтинчалик жойлаштирилган. Бинода асосан Африка ва Яқин Шарқ давлатларидан келганлар яшаган. 

Кўпроқ янгиликлар