«Монако» футболчиси Килиан Мбаппенинг келажаги футболчининг агенти ва монегаскликлар раҳбарияти томонидан муҳокама қилинади. Бу ҳақда L’Equipe хабар тарқатди.

18 ёшли французнинг якунланган мавсумда кўрсатган ўйинлари кўплаб клубларнинг қизиқишларига сабаб бўлди ва жиддий таклифлар билдирила бошланди. Аммо «Монако» Мбаппени таркибда сақлаб қолмоқчи ва унга молиявий жиҳатдан қулай шартнома таклиф этмоқчи.

Футболчи учун асосий даъвогар «Реал» бўлиб турибди. Чемпионлар лигаси ғолиблари Мбаппени ёзда сотиб олиб, уни яна бир йилга «Монако»да ижара асосида қолдиришга рози, бундан мақсад футболчида доимий ўйин амалиётига эга бўлиш ва Франция терма жамоаси билан 2018 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишига имкон яратиб бериш ҳисобланади.

«Реал» Мбаппе учун 135 миллион евро тўлашга тайёр. Бу Альваро Мората «Манчестер Юнайтед»га сотилса, рўй беради.

2016/2017 йилги мавсумда Мбаппе асосий жамоада дебют қилди, у барча турнирлар доирасида монегаскликлар учун 44 учрашувда 26 гол уриб, 14 голли пас берди. Унинг «Монако» билан шартномаси 2019 йилгача тузилган.