МХХга 2та Toyota Prado йўлтанламаси берилди

Ўзбекистон 16 Июнь 2017 61426
Архив фотоси

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказига гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш борасида турли техникалар ва асбоб-ускуналар тақдим этилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 июнь куни имзолаган “2015 — 2019 йилларда Марказий Осиё давлатлари учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг наркотик моддалар ва жиноят бошқармаси дастурларини амалга ошириш доирасида тақдим этилаётган ускуналар, техника ва транспорт воситаларидан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишида шу ҳақда сўз боради. 

Мазкур фармойишга тақдим этилган ва Lex.uz сайтида эълон қилинган иловага кўра, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказига  ускуналар, техника ва транспорт воситалари тақдим этилади. 

Фармойишда таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказига лойиҳа доирасида тақдим этилган ускуналар, техника ва транспорт воситаларини белгиланган тартибда қабул қилишни ва ундан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш масъулияти юкланган. 

Иловага мувофиқ, Миллий хавфсизлик хизматига 2та Toyota Land Cruiser Prado йўлтанламаси, 2та махсус микроавтобус, Chevrolet Gentra ва Nexia ёки унга муқобил турдаги автомобиллардан 6 донадан бошқа ускуналар ва жиҳозлар тақдим этилган. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 13307 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20670 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10328 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11153 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 38231 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52215 Жамият
Атамбоев Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчини тайинлади
14:28 3 Жаҳон
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 722 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 546 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Кўпроқ янгиликлар