Мирзиёев 11 йиллик таълимни қайта тиклашни таклиф этди

Ўзбекистон 16 Июнь 2017 154196

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 78-умумтаълим мактабини бориб кўрди.

Учтепа туманидаги 78-мактаб 1967 йилда қурилган. Мактабни қайта таъмирлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда.

Президент мактаб билан коллежлар ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлаш, хусусан, ушбу мактабда тажриба сифатида 11 йиллик таълимни қайта тиклаш, унинг қошида ўқув-касб корхонаси ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

«Юқори синфларда болалар шахс бўлиб, жамоа бўлиб шаклланади. Айни ўша пайтда уларни ўзлари ўрганган муҳитдан ажратиб қўймаслик керак. Бу ёшларнинг руҳиятига, давоматига, охир-оқибатда таълим-тарбиясига салбий таъсир қилиши мумкин. Шу боис таълим жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш, ўқув дастурларини такомиллаштириш зарур», — деган Президент.

Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтган «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш — давр талаби» мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқида ёш авлод тарбияси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтганди.

«Бизни ҳамиша ўйлантириб келадиган яна бир муҳим масала – бу ёшларимизнинг одоб-ахлоқи, юриш-туриши, бир сўз билан айтганда, дунёқараши билан боғлиқ. Бугун замон шиддат билан ўзгаряпти. Бу ўзгаришларни ҳаммадан ҳам кўпроқ ҳис этадиган ким – ёшлар. Майли, ёшлар ўз даврининг талаблари билан уйғун бўлсин. Лекин айни пайтда ўзлигини ҳам унутмасин. Биз киммиз, қандай улуғ зотларнинг авлодимиз, деган даъват уларнинг қалбида доимо акс-садо бериб, ўзлигига содиқ қолишга ундаб турсин. Бунга ниманинг ҳисобидан эришамиз? Тарбия, тарбия ва фақат тарбия ҳисобидан», дея президентнинг сўзларини келтирган ЎзА.

Бу вазифалар мактаб, оила, маҳалла, бутун жамоатчиликка катта масъулият юклаши,
мамлакатда таълим-тарбия соҳасининг барча бўғинлари – мактабгача таълим, мактаб, ўрта махсус ва олий таълим тизимини такомиллаштириш, янги муассасалар бунёд этиш ва мавжудларини қайта таъмирлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ёшлар камолотида ўз самарасини бериши таъкидланган.

Шу ерда 1-синф ўқувчиларига бериладиган «Президент совғаси» комплекти, мактаб ўқувчиларига мўлжалланган бадиий адабиётлар, халқ таълими муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш режаси намойиш этилган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газни ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади
12:17 / 28.06.2017 28964 Ўзбекистон
“Мурожаатдан фойда йўқ, болалар майдончаси меники...”
22:28 / 27.06.2017 18683 Жамият
Мажбурий ижро бюроси тўловларни қайси маълумотларга асосан ундиради?
01:22 133 Жамият
Фото: Alphabet’нинг ҳайдовчисиз юк машинаси
ОАВ: АҚШ Сурияга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда
00:30 709 Жаҳон
Ливияда жангарилар БМТ ходимларини асирга олдилар
00:12 901 Жаҳон
Хитой вилояти фақатгина муқобил энергиядан фойдаланиб бир ҳафта яшай олди
23:35 / 28.06.2017 1278 Жаҳон
Гриппга қарши пластирлар яратиш устида ишлар олиб борилмоқда
23:04 / 28.06.2017 633 Жамият
Ҳисоблагичлар бўйича "арра қилиш" тизимига чек қўйилмоқда...
23:02 / 28.06.2017 4139 Ўзбекистон
Электр ва газ тармоқларининг 60 фоиздан ортиғи таъмирталаб аҳволда
22:34 / 28.06.2017 2269 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар