Мусулмонлар идораси ташкилотлари ва имом-хатибларга қатор қулайликлар яратилади

Жамият 16 Июнь 2017 13923

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолияти самарадорлигини ошириш, унинг тасарруфидаги ташкилотлар ва имом-хатибларга қулайликлар яратиш учун қуйидаги масалаларни кўриб чиқиш заруратини таъкидлади:

"Биринчидан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тизимидаги масжид ва таълим муассасаларининг нотижорат ташкилот сифатида фаолият юритишини инобатга олиб, улар томонидан тўланадиган ягона ижтимоий тўловнинг миқдорини қайта кўриб чиқиш зарур.

Иккинчидан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий мажмуаси қошида фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар малакасини ошириш ўқув марказининг фаолиятини кучайтириш, унинг илмий салоҳиятини, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишимиз ва амалга оширишимиз зарур.

Учинчидан, мамлакатимизда маърифий йўналишдаги нашрларга берилган имтиёзларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Ҳидоят” журнали ва “Ислом нури” газетаси ҳамда диний-маърифий нашрлар учун ҳам жорий этиб, уларга ҳам солиқ ва мажбурий ижтимоий тўловлар бўйича белгиланган имтиёзлар бериш адолатдан бўлади, деб ўйлайман.

Тўртинчидан, “Ўзбекистон” телеканали орқали бериладиган “Ҳидоят сари” маърифий дастури ва “Зиё” студияси кўрсатувларини, ўйлайманки, юртимизда кўпчилик катта қизиқиш билан томоша қилади. Ана шу кўрсатувлар ижодкорларининг самарали меҳнатини инобатга олиб, уларни бундан буён ҳам қўллаб-қувватлаймиз", - деди давлат раҳбари.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35618 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74809 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11289 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140223 Жамият
Испанияда террорчилар яширинган жойдан уч жасаднинг қолдиқлари топилди
09:15 50 Жаҳон
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 168 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 162 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 640 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 301 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 540 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар