Россия президенти Владимир Путин америкалик режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюсида киберсоҳада Россия ва АҚШ ўртасида уруш юз бериши эҳтимолига баҳо берди. Режиссёрнинг "Бундай уруш бўлиши эҳтимоли қанчалик ҳақиқатга яқин?" деган саволига Путин физик Исаак Ньютоннинг 3-қонуни билан жавоб берди.

"Агар ҳаракат бўлса, унда доимо унга қарши ҳаракат бўлса керак", деб жавоб қилган Путин.

Стоун ўз навбатида Путин жавоб бераётганда "худди товуқхонадан чиққан тулкидек" айёрона қиёфада бўлганини таъкидлаб ўтган. 

"Ҳа, афсуски, у ерда товуқлар йўқ эди", деб ҳазилга ҳазил билан жавоб берган Путин.

Оливер Стоуннинг "Путин билан интервью" номли ҳужжатли фильми Showtime кабель канали орқали намойиш қилинди. 4 серияли фильмда Путин ўз оиласи, машҳур сиёсатчилар билан муносабатлари, спортдаги ютуқлари ҳамда собиқ Иттифоқ ва АҚШ ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашган.