Жанлуижжи Доннарумма «Милан» билан шартномани узайтирмаслиги маълум бўлгач, кўп ўтмасдан у «Реал»га ўтмоқчилиги ҳақида хабар тарқалди.

Sky Sport Italia нашри хабарига кўра, «Милан» посбонига «Реал», «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» жамоалари даъвогар.

Мадридликлар жамоаси италиялик 18 ёшли дарвозабонга яна бир йил ўз жамоасида қолишни таклиф қилмоқда, бу ҳолда у кейинги мавсумда Мадридга эркин агент сифатида келади.

Доннарумма «Милан» йилига 4,5 миллион евро миқдоридаги маош тўлаш назарда тутилган бўлсада таклиф этилган шартномани рад этди. Томонларнинг музокаралари футболчининг агенти Мино Райола туфайли барбод бўлди, у шартномада жамоа ЕЧЛга йўлланма ололмаса, футболчининг бадал пули жуда кам, яъни 10 миллион евро этиб белгиланишини истаганди.

Доннарумманинг миланликлар билан шартномаси 2018 йилнинг ёзида ниҳоясига етади, агар у шартномасининг охиригача ўйнаса, «Реал» учун мутлақо бепулга тушади.

Доннарумма «Милан» билан шартномани узайтиришни истамади

Доннарумма шартномани узайтирмади - у бошқа клубга ўтмоқчи