«Реал»да Роналдунинг кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди

Спорт 16 Июнь 2017 17509

«Реал» Криштиану Роналдуни олиб қолиш учун барча чораларни кўради.

Marca нашрининг тасдиқлашича, Португалиядаги A Bola нашри тарқатган, Роналду жамоа президенти Флорентино Пересга ўзининг клубдан кетмоқчилиги ҳақидаги хабар асосга эгадир.

Португалиялик футболчи Испанияда ўзини солиқчилар ва прокуратура тинч қўймаётгани туфайли мамлакатдан бутунлай кетмоқчи.

Испан гранди клубдагиларнинг олиб боражак ҳаракатлари футболчининг қарорини ўзгартиришига сабаб бўлишига умид билдирмоқда, у «Реал»да мухлисларни қувонтиришда давом этишини исташмоқда. 

Шу билан биргаликда «Реал» ҳеч бир футболчисини унинг иродасига қарши таркибда ушлаб қолмаслиги қайд этилган. Агар иш футболчининг трансферигача бориб етса, трансфер пулини клуб белгилайди, бу миқдор эса 400 млн евро атрофида бўлади.

Манба Роналду «Реал»дан кетадиган бўлса,  «Манчестер Юнайтед» ёки «ПСЖ» сафига бориб қўшилиши мумкинлигини қўшимча қилган.

Роналду «Реал»дан кетмоқчи, Перес бундан хабардор

Эслатиб ўтамиз, Роналду Испанияда 2011 йилдан 2014 йилгача бўлган муддат давомида жами 14,7 млн евро миқдоридаги солиқни тўламаган. Матбуотда Роналду ўз имиж ҳуқуқи орқали топилган маблағларни 2010 йилда ўзи томонидан ташкил этилган фонд орқали яширгани ҳақида ёзилмоқда. Футболчи Испаниядаги ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан жами 4та жиноятни содир этишда айбланмоқда ва унга бу учун 5 йилдан 7 йилгача қамоқ жазоси таҳдид солмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27544 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14546 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55696 Жамият
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 0 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 / 22.08.2017 143 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 / 22.08.2017 126 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 / 22.08.2017 1269 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 / 22.08.2017 934 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 / 22.08.2017 683 Жаҳон
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
22:50 / 22.08.2017 179 Спорт
Кўпроқ янгиликлар