Россиялик шахматчи Карякин Норвегиядаги мусобақада Карлсенга мағлуб бўлди

Спорт 16 Июнь 2017 2372
Фото: РИА Новости

Россиялик шахматчи Сергей Карякин Норвегиянинг Ставангер шаҳрида ўтаётган супер мусобақанинг 8-турида амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсенга ютқазди. 

Қора доналар билан ўйнаган Карякин 44-юришда мағлубиятини тан олди. Бу ғалаба 26 ёшли Карлсен учун мусобақадаги биринчи ғалаба бўлди. Россиялик яна бир шахматчи Владимир Крамник франциялик Максим Вашье-Лагравга ютқазди, арманистонлик Левон Аронян ва ҳиндистонлик Вишванатан Ананд, америкалик Хикару Накамура ва Уэсли Со ҳамда америкалик Фабиано Каруана ва голландиялик Аниш Гири дуранг натижа қайд қилишди.

Охирги тур олдидан умумий жадвалга 5,5 очко билан Аронян бошчилик қилмоқда. Унинг ортидан Накамура (5 очко), Гири (4,5), Крамник (4), Со (4), Ананд, Каруана, Вашье-Лаграв ва Карлсен (3,5) келмоқда. Карякин эса 3 очко билан сўнгги ўринни эгалламоқда. Охирги 9-турда Крамник Гири билан, Карякин Вашье-Лаграв билан, Ананд Карлсен билан, Со Аронян билан ва Каруана Накамура билан беллашади.

Карякин ва Гиридан ташкари, бу мусобақанинг барча иштирокчилари дунёнинг энг кучли шахматчилари ўнталигига киради. Мусобақанинг мукофот жамғармаси 249 минг еврони ташкил қилади. Ғолибга эса шу суммадан 70 минг евро тегади.

2016 йил 11 ноябрдан 30 ноябргача Нью-Йоркда Карякин ва Карлсен ўртасида классик шахматлар бўйича жаҳон чемпиони унвони учун мусобақа бўлиб ўтганди. Ўшанда 12 партиядан кейин ҳам ғолиб аниқланмагач, учрашув тақдири тай-брейкда ҳал қилинган ва унда норвегиялик шахмат устаси ғолиб бўлганди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72116 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37430 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21696 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81691 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62041 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2045 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1382 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1155 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 489 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 853 Маданият
Кўпроқ янгиликлар