Самарқанд шаҳар марказида йирик спорт мажмуаси барпо этилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокими В.Раҳимов 16 июнь кунги матбуот анжуманида журналистларга гапириб берган.

Самарқанд шаҳар ҳокими В.Раҳимовнинг айтишича, тасдиқланган лойиҳага кўра янги спорт мажмуаси шаҳарнинг Бўстонсарой кўчасида жойлашган «Спартак» стадиони ўрнида барпо этилади. Бунинг учун Бирлик ва Челак кўчаси оралиғидаги айрим уйлар, жумладан, вилоят халқ таълими бошқармаси биноси бузилади.

Умумий майдони 6 гектарни ташкил этадиган спорт мажмуасида турли спорт турларидан, жумладан, енгил атлетика, волейбол, баскетбол, футбол каби республика ва халқаро миқёсдаги спорт мусобақаларини бемалол ўтказиш мумкин бўлади.