Самарқанд шаҳридаги Университет хиёбони бошида жойлашган, собиқ иттифоқ даврида барпо этилган, айни пайтда замонавий талабларга жавоб бера олмай қолган 9 қаватли «Интурист» меҳмонхонаси бузилади. Бу ҳақда 16 июнь куни Самарқанд шаҳар ҳокими В.Раҳимов журналистлар билан ўтказган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Кўп йиллардан бери ишлатилмасдан ва сотилмасдан келаётган ҳамда шаҳарнинг кўркини бузиб турган меҳмонхона бузилгач, унинг ўрнида янги, замонавий лойиҳа асосида бошқаси қад ростлайди.

Янги меҳмонхонанинг қурилиш ишларини Qorako‘l Story Engineering масъулияти чекланган жамияти ўз маблағлари ҳисобига амалга оширади.