Саудия Арабистони миграция қонунчилигини бузган юз минглаб хорижий ишчилар ўз ватанларига қайтишга тайёргарлик кўрмоқда. Улар қиролликда эълон қилинган амнистиядан фойдаланиб қолишмоқчи. Бу ҳақда мамлакат паспорт департаменти раҳбари генерал-майор Сулаймон ал-Яҳё хабар берган.

"Умумий ҳисобда Саудия Арабистонида яшаш қоидаларини тартибга солувчи қонунга зид ҳаракатларни амалга оширган 404 минг киши, кўрсатилган вақт давомида бизнинг департамент ва филиалларга, чиқиб кетиш ҳужжатларини расмийлаштириш масаласида мурожаат қилишди, - деди у. – Қироллик ҳудудини 100 мингдан ортиқ инсон тарк этиб бўлди".

Ар-Риёдда “Қоидабузарликсиз давлат” дастури ҳақида 29 март куни эълон қилинди. Шу пайтдан бошлаб қоидабузарларда Саудия ҳукуматининг қўллаб-қувватлови ёрдамида уйларига қайтишлари учун 90 кунлик муддат бор эди, улар кейинчалик ишлаш учун қайтиб келиш ҳуқуқига ҳам эга. 

Саудия Арабистони раҳбарияти бир неча йилдан бери ноқонуний ишчилар муаммосини ҳал қилиш ҳаракатида. Маълумотларга кўра, бундай инсонлар сони 5 млн.га ёки мамлакат аҳолисининг 20 фоизига тенг. Муаммо мамлакатга кириб келган ишчиларга нисбатан ҳомийликнинг аввалги тизими билан боғлиқ, уни халқаро ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари қулликнинг қонунийлаштирилган шакли, деб аташади.