Сентябрда ЎФФ президенти ўзгариши мумкин

Спорт 16 Июнь 2017 11593

Шу йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон футбол федерациясида навбатдаги Конференция бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎФФ Ижроия қўмитаси бюросининг қарори қабул қилган.

Ташкилот матбуот хизмати берган хабарга кўра, Конференция кун тартибидан ташкилот президентлиги ва бошқа раҳбарлик лавозимлари учун сайлов ўтказиш ўрин олган.

Шунингдек, ЎФФ структурасини ўзгартириш ва кадрлар масаласини қайта кўриб чиқиш,  мамлакат футболини ислоҳ қилиш бўйича дастурларни тузиб чиқиш каби долзарб масалалар кўриб чиқилади.

Бироз олдинроқ ЎФФ матбуот хизмати миллий терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаянга вазифаларни бажариш учун имкон берилиши ва у камида 5 сентябрга қадар бош мураббий бўлиб қолишини маълум қилганди.

Маълумот учун, ЎФФга 2006 йилдан буён Мираброр Усмонов бошчилик қилиб келмоқда. Охирги вақтларда унинг соғлиги ёмонлашгани ҳақида хабарлар тарқалган. У шу йилнинг январида Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлигидан кетганди ва унинг ўрнига «Ўзбекнефтгаз» раҳбари Алишер Султонов тайинланганди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49224 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102930 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52879 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9831 Lifestyle
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 217 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1423 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1181 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1126 Спорт
Трампни руҳшунос текширувига юбориш таклиф этилди
07:32 2469 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2401 Жамият
Кўпроқ янгиликлар