Ташқи ишлар вазирлигида Хитой элчиси билан учрашув ўтказилди

Ўзбекистон 16 Июнь 2017 1416

2017 йилнинг 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сун Литсзе билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил май ойида Хитойга давлат ташрифи давомида олий даражада эришилган Ўзбекистон-Хитой келишувларини амалга ошириш нуқтаи назаридан икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Кўпроқ янгиликлар