Туркияда суд 2016 йилнинг июлидаги ҳарбий тўнтаришга уринишда иштирок этганликда гумонланган 23 ҳарбийни умрбод озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Anadolu суддаги манбага асосан хабар берган.

Манба сўзларига кўра, суд 18 кишини умрбод озодликдан маҳрум этган ва 12 йиллик қамоққа ҳукм қилган бўлса, яна беш нафар ҳарбий – умрбод озодликдан маҳрум этилди ва 10 йиллик қамоққа маҳкум этилди.

Таъкидланишича, бу Анақарада ҳарбий тўнтаришга уриниш иши якунлари бўйича илк суд қароридир. Ишларни кўриб чиқиш 22 май куни бошланган.

Эслатиб ўтамиз, Туркия ҳукумати ҳарбий тўнтаришга уринишни мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен ва унинг FETO ташкилоти тарафдорлари ташкиллаштирган, деб иддао қилмоқда.

Айбланувчилар орасида эса – Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг собиқ ҳарбий маслаҳатчиси Али Ёзичи ҳам бор.