«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг фаолиятини ёритиб борувчи, бу мавзудаги энг яхши эксперт ҳисобланмиш португалиялик журналист Нуну Луж маълум қилдики, бу футболчи Испанияда бошқа ўйнамаслик бўйича қарор қабул қилиб бўлган.

«Роналду Испанияда бошқа ўйнамоқчи эмас.

Унинг ҳисоблашича, унга бу ерда молиявий жиҳатдан катта зарар етказишди, уни ҳеч ким ҳимоя қилмади. Роналду сўралган барча ишни қилди, аммо энди у янги клуб ахтаради.

Унга Испания ёқади, у ажойиб шаҳар – Мадридда яшайди, унинг маҳбубаси испаниялик. Аммо ҳозирги вазиятда Роналду «Реал»нинг қўлловини ҳис қилмаяпти.

У бундан дарғазаб, чунки бу унинг айби эмас, молиявий масалани клуб ҳал этиши керак. Аммо мен бу ҳақда кўп гапиришни истамайман, гарчи кўп билсамда», – деган Луж Radio MARCA эфирида.

Бугун A Bola хабар қилдики, Роналду солиқлар билан боғлиқ можаро туфайли «Реал»ни тарк этиш истагида. Мадридликлар клуби эса уни фикридан қайтаришга ҳаракат қилмоқда.