Кеча бўлиб ўтган Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг халқ билан «тўғридан-тўғри алоқаси» мобайнида Нефтеюганск шаҳридан келган мактаб ўқувчиси Данила Прилема президентдан мамлакат вазирлари ва юқори лавозимли амалдорлари ўртасидан кенг қулоч ёйган коррупция ва хўжакўрсинга ҳибсга олишлар ҳақида сўраган.

Путин ўқувчидан «ушбу саволни ўзинг туздингми?» деб сўраган. Ўқувчи «Бу саволни беришга мени ҳаёт тайёрлади», деб жавоб берган. Путин ўқувчининг саволига жавоб берар экан, коррупцияга қарши кураш олиб борилаётганини таъкидлаган ва мисол тариқасида жазони ижро этиш федерал хизмати собиқ раҳбари Александр Реймер ишини эсга олган. У яқинда фирибгарлик учун 8 йилга озодликдан маҳрум этилган, деб ёзади Медуза.