Вашингтон Обаманинг яна бир фармонини бекор қилди: энди ноқонуний муҳожирлар нишонда

Жаҳон 16 Июнь 2017 5938
Фото: AP

АҚШ миллий хавфсизлик вазирлиги раҳбари Жон Келли пайшанба куни Қўшма Штатлар собиқ президенти Барак Обаманинг фармонини бекор қилди. Фармонда ноқонуний муҳожир бўлган ота-она АҚШда ушбу давлат фуқаролигига эга бўлган фарзандларининг васийси сифатида қолиши мумкинлиги белгилаб қўйилганди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар берди.

Гап Обама томонидан 2014 йилда имзоланган фармон ҳақида кетмоқда. Бироқ у кучга кирмаган, сабаби федерал судда тўсиб қўйилганди.

Кўпроқ янгиликлар