АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси хабар беришича, мамлакатда террорчилик хуружлари юз бериши эҳтимоли ошган. Бу ҳақда дипломатик ваколатхона сайтида айтилади.

«Тожикистонда сўнгги вақтларда террорчилик гуруҳлари томонидан ҳеч қандай ҳужумлар бўлмаган бўлса-да, таҳдид сақланиб қолмоқда, бундай ҳужум хавфи эса сўнгги 6-12 ой ичида ошган бўлиши мумкин», - дейилади хабарда.

Дипломатлар маълумотига кўра, Тожикистон ҳудудида ҳужумларни бирданига бир неча террорчилик ташкилотлари режалаштираётган бўлиши мумкин. Хусусан, ҳужум Америка манфаатлари ва АҚШ элчихонасига уюштирилиши эҳтимоли йўқ эмас.

Элчихона ўз фуқароларини Афғонистон билан чегарага яқинлашмаслик ва одамлар гавжум жойлардан нарироқ юришни сўраган.