Бельгия ҲҲК АҚШ коалициясида йил охиригача иштирок этади

Жаҳон 17 Июнь 2017 2193
Фото: Flickr

Бельгия ҳукумати жорий йилнинг 1 июлидан 31 декабрига қадар ўз ҳарбий-ҳаво кучларининг Ироқ ва Сурияда АҚШ бошчилигидаги террорчиликка қарши коалицияда иштирок этишини узайтиришга қарор қилди, деб хабар бермоқда Belga.

Шу билан бирга, ИШИД террорчилик гуруҳи жангариларига қарши амалиётларга жалб этиладиган F-16 қирувчи-бомбардимончи самолётлари сони олтитадан тўрттага қадар камайтирилади.

Айни дамда улар Иорданияда жойлаштирилган.

Бельгия ҲҲК террорчиликка қарши коалицияга 2016 йилнинг июлида қўшилган, улар иштирокини яна узайтириш эса бюджетга 17 млн. еврога тушади.

 

Кўпроқ янгиликлар