Бугун Россияда ЖЧ-2018 репетицияси — «Конфедерациялар кубоги» старт олади

Спорт 17 Июнь 2017 10011

Конфедерациялар кубогига 1992 йилда «Қирол Фаҳд кубоги» деб асос солинган ва даслабки икки кубок 1992 ва 1995 йилларда Саудия Арабистонида ўтказилган. Уларнинг дастлабкисида Аргентина мезбонни енгиб, чемпион бўлган бўлса, кейингисида Дания финалда айнан Аргентина устидан зафар қучган.

1997 йилдан Кубок «Конфедерациялар кубоги» номини олган ва яна Саудияда ташкиллаштирилган. Аввалига кубокни ҳар икки йилда — тоқ йилларда ўтказиш мўлжалланган. Шу сабабли у 1999 йили Мексикада, 2001 йили Япония ва Жанубия Кореяда, 2003 йили Францияда ва 2005 йили Германияда ўтказилган.

Айнан 2005 йилдан бошлаб кубок ҳар 4 йилда ўтказилиши, мусобақа мезбони эса бир йил кейин футбол бўйича жаҳон чемпионатини қабул қилувчи давлат бўлиши белгилаб қўйилди. Шундай қилиб, Конфедерациялар кубоги жаҳон чемпионатидан олдин ўзига хос репетиция вазифасини ўтаб берадиган бўлди

Шундан сўнг 2009 йили ЖАР, 2013 йили Бразилия ва 2017 йили, мана, Россия ушбу мусобақага мезбонлик қилиб турибди.

Айтиш керакки, Конфедерациялар кубоги шу пайтгача 9 марта ўтказилган бўлса, бор йўғи 5 терма жамоа унда ғолиб чиққан. Бразилия (1997, 2005, 2009, 2013 — 4 марта), Франция (2001, 2003 — 2 марта), Мексика (1999), Аргентина (1992) ва Дания (1995) — бир мартадан.

Сўнги уч сафардан буён Бразилия кетма-кет ғолиб бўлиб кетлаётгани эътиборга молик. Лекин бразилияликларнинг сериясига барҳам берилади, чунки бу терма жамоа Россиядаги турнирга йўлланма ололмаган.

Энг қизиғи, Россияда ўтадиган турнирда Португалия, Чили ва Россия каби номдор терма жамоалар дебют қилишади. Қойилмисиз?

2016 йилда Европа футбол клублари ассоциацияси (ECA) ФИФА билан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилиш тартибига ўзгартириш киритиш, жумладан, унинг иштирокчилари сонини 6 тадан 24тагача ошириш ҳамда уни ҳар икки йилда ёз фаслида ўтказиш борасида музокараларни бошлаган. Агар мазкур музокаралар муваффақиятли тугаса, Конфедерациялар кубоги бекор қилинади ва унинг ўрнини клублар ўртасидаги ислоҳот қилинган чемпионат эгаллайди.

Конфедерациялар кубоги–2017 йил

«А» гуруҳи: Россия, Янги Зеландия, Португалия, Мексика

«В» гуруҳи: Германия, Австралия, Камерун, Чили

Гуруҳ босқичи ўйинлари (Тошкент вақти билан)

17 июнь, 20:00. Россия - Янги Зеландия. Санкт-Петербург
18 июнь, 20:00. Портагулия - Мексика. Қозон
18 июнь, 23:00. Камерун - Чили. Москва
19 июнь, 20:00. Австралия - Германия. Сочи
21 июнь, 20:00. Россия - Португалия. Москва
21 июнь, 23:00. Мексика - Янги Зеландия. Сочи
22 июнь, 20:00. Камерун - Австралия. Санкт-Петербург
22 июнь, 20:00. Германия - Чили. Қозон
24 июнь, 20:00. Мексика - Россия. Қозон
24 июнь, 23:00. Янги Зеландия - Португалия. Санкт-Петербург
25 июнь, 20:00. Германия - Камерун. Сочи
25 июнь, 20:00. Чили - Австралия. Москва

Яримфинал

28 июнь, 22:00. А1 - В2. Қозон
29 июнь, 22:00. В1 - А2. Сочи

3-ўрин учун ўйин

02 июль, 16:00. Москва

Финал

02 июль, 22:00. Санкт-Петербург

Кўпроқ янгиликлар