Данияда почта оператори муҳожирлар яшовчи туманга хизмат кўрсатишдан бош тортди

Жаҳон 17 Июнь 2017 3294
Фото: Depositphotos

Даниянинг Postnord почта оператори Оденсе шаҳридаги Воллсмос туманига хизмат кўрсатишни вақтинчалик тўхтатди. Бу қарор ушбу туманда жиноятчилик даражаси ошиб кетгани билан тушунтирилган.

The Local’нинг хабар беришича, бундай қарор қабул қилинишига икки нафар почта ишчисига қилинган таҳдид, шунингдек, ушбу туманда почта операторига тегишли машинага уюштирилган ҳужум сабаб бўлган.

«Биз ходимларимиз хавфсизлигига катта эътибор қаратишга қарор қилдик», - деди почта ташкилоти вакили Майкл Фрелих.

Нашрнинг таъкидлашича, Данияда Воллсмос тумани жиноятчилик ва ишсизлик даражасининг баландлиги билан машҳур. Қайд этилишича, бу ерда асосан муҳожирлар яшайди.

Кўпроқ янгиликлар