Туркия президенти Тоййиб Эрдўған Франция президенти Эммануэль Макрон ва Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ал Таний билан телефон орқали суҳбатда Қатар атрофидаги инқирозни ҳал қилишга кўмаклашиш учун мулоқотга чақирди. Бу ҳақда Hurriyet газетаси манбага асосан хабар берган.

Манба сўзларига кўра, уч давлат етакчилари Қатар инқирози бўйича фикрлар алмашишган. Уларнинг мақсади минтақада кескинликни дарҳол тўхтатиш.

Газетанинг таъкидлашича, хабарларга кўра, етакчилар фақатгина мулоқот ва музокаралар Форс кўрфазидаги кескинликни йўқотишини қайд этишган. Улар бу борадаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга ҳам чақиришди.