Ёзни “Анҳор-Локомотив” билан соз ўтказинг

Жамият 17 Июнь 2017 10808

2017 йил 16 июнь куни пойтахтда жойлашган “Анҳор-Локомотив” боғи ОАВ вакиллари ҳамда уларнинг болалари учун махсус экскурсия ташкил этди. Саргузаштларга бой ўтган тадбир давомида боғ маъмурияти журналистлар билан кичик анжуман ўтказиб, саволларга жавоб беришди. Кейин эса боғнинг ҳудуди бўйлаб сайр қилишди ва асосий кўнгилочар майдонлар билан яқиндан таништиришди. 

Маълумот ўрнида: “Анҳор-Локомотив” боғи 2016 йилнинг 8 августида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфида ишга туширилган. Боғ Шайхонтоҳур туманининг Лабзак ва Зулфияхоним кўчалари орасида жойлашган. 

Анҳор-Локомотив аттракционлари

Мазкур кўнгилочар боғ ҳудудида ҳозирги кунда 35та аттракцион хизмат қилади. Уларнинг бари янги АТ-технологиялар ёрдамида ишлайди. Албатта, ҳар бир аттракцион ташриф буюрувчиларнинг ёши ҳамда хоҳиш-истагига мослаб қурилган.

Айниқса, бу ерда болажонлар учун турли-туман антиқа аттракционларни учратиш мумкин: “Финжол”, “Жирафалар”, “Мушукчалар”, “Жажжи асаларилар”, “Денгиз ракетаси”, “Қароқчи кемаси”, “Ретрокарета”, “Фазо кемаси” шулар жумласидандир. Шунингдек, замонавий ўйин майдончалари, поезд саёҳати ҳам мавжуд. 

Катта ёшдагилар учун мўлжалланган энг ёрқин аттракционлар – “Тегирмон”, “Осмонўпар”, “7D-лифт” ва бошқалар ҳар қандай инсонда катта таассурот қолдириши аниқ. Айниқса, “Осмонўпар” арғимчоғида учган киши учун энг юқори нуқтадан пойтахтнинг гўзал манзараси кафтдек намоён бўлади. 

Ўзбекистоннинг 7 мўъжизаси

“Анҳор-локомотив” ҳудудида Ўзбекистоннинг энг машҳур қадамжолари -  “Калта-минор” минораси (Хива), “Шердор” мадрасаси (Самарқанд), “Калон” минораси (Бухоро), Бобур мемориал мажмуаси (Андижон), Темурийлар тарих музейи, Тошкент телеминораси ҳамда Тошкекнт курантларининг макети ҳам қад ростлаган.

Картинг маркази

Юқори тезлик ишқибозлари “AXЕLON” картинг марказида Формула-1 пойгалари билан шуғулланишлари мумкин. Мазкур марказ МДХ мамлакатлари орасида энг узун ёпиқ пойга майдони саналади. 

Виртуаллик олами

“ENTER” -  виртуаллик оламида ўзининг интеллектуал ва жисмоний қобилиятларини синаб кўриш истагидагилар учун ўйин майдони.  Автомат ўйинлар ишқибозларини эса “VIRTUAL PLANET” қарши олади. Бинонинг учинчи қаватидаги “DRIVE CINEMA”да эса жаҳон киносининг сўнгги ва сара фильмлари намойиш этилади.  

Шунингдек, боғнинг марказида рақсга тушувчи мусиқали фаввора ҳам инсонга ўзгача завқ бағишлайди. Унинг узунлиги 40 метр бўлиб, сув оқимининг баландлиги 50 метрни ташкил этади.

Турли тадбирлар, томошалар, маҳорат дарслари, концерт дастурлари ўтказиш учун эса махсус амфитеатр фаолият кўрсатади. Бундан ташқари, фаст-фуд нуқталари, ресторанлар, кичик кафелар ҳамда музқаймоқ, ширинликлар сотилувчи объектлар ҳам мавжуд. 

Кутилаётган янгиликлар 

Келгусида боғ ҳудудида “Катта чархпалак” ҳамда “Америка тепаликлари” аттракционлари ва аква боғ ҳам барпо этилиши режалаштирилган. 

Сайт: www.anhorpark.uz  
Facebook: @anhorpark

Фото: Юрий Корсунцев

Кун янгиликлари
IMZO GLASS ойналари қандай қилиб энергияни тежайди?
15:12 / 24.06.2017 8177 Технология
Рамзон Қодиров Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ўзгартирилишига изоҳ берди
23:58 / 24.06.2017 51 Жаҳон
Бизларни бўзлатиб кетар бўлдинг - алвидо... алвидо, эй Рамазон!
23:54 / 24.06.2017 262 Жамият
Лондонда яна турар-жой биноси ёниб кетди
23:26 / 24.06.2017 681 Жаҳон
Интерпол бош котиби дунёни келажакда кутаётган бош хавфлар қайсилар эканини маълум қилди
23:01 / 24.06.2017 4659 Жаҳон
Миср президенти Саудия Арабистонига иккита оролни бериш келишувини имзолади
22:31 / 24.06.2017 2242 Жаҳон
Конфедерациялар Кубоги. Россия курашдан чиқди, Португалия ва Мексика плей-оффда
22:30 / 24.06.2017 3229 Спорт
Тошкентдаги Инҳа университети талабалари ўқишни Жанубий Кореяда давом эттирадилар
22:03 / 24.06.2017 2798 Жамият
Россияликлар Украинага хорижий биопаспортлар бўйича киритиладилар
21:09 / 24.06.2017 2138 Жаҳон
Исроил авиацияси Сурия қўшинларига зарба берди
20:52 / 24.06.2017 7933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар