Франция масофадан бошқарилувчи тезюрар поездлар қатновини йўлга қўймоқчи

Технология 17 Июнь 2017 1936

Франциянинг миллий темир йўл оператори SNCF 2023 йилгача тезюрар TGV автоном поездлар қатновини йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда FranceInfo ахборот агентлиги хабар бермоқда. "Поезд-дронлар" деб аталувчи бу поездларни синовдан ўтказиш 2019 йилга белгиланган.

Янги поездлар линиялардаги тўсиқларни қайд қиладиган ва зарур бўлганда таркибни тўхтатадиган махсус датчиклар билан жиҳозланади. Автоматлаштирилган поездлар соатига 300 км тезликкача тезлаша олади. Поездларни масофадан туриб бошқариш режалаштирилмоқда, бироқ хавфсизлик даражасини ошириш ва зарур ҳолда фавқулотда чоралар кўриш учун поезд бортида йўлбошловчилар бўлади.

SNCF президенти Гийом Пепи Le Figaro нашрига берган интервьюсида агар лойиҳа муваффақиятли чиқса, унда SNCF автоматлаштирилган тезюрар поездларни ишга туширадиган дунёдаги биринчи темир йўл оператори бўлади.

SNCF директори ёрдамчиси Матье Шабанель ўз навбатида автоматлаштирилган поездларни тижорат авиалайнерларида ишлатилувчи автопилот тизимига қиёслаган.

"Самолёт кабинасида доимо учувчи бўлгани билан лайнерни автоматик бошқарувчи тизим ҳам кўзда тутилган", деб айтган Шабанель.

SNCF оператори фикрича, бундай поездларнинг ишга туширилиши TGV таркиблари тезлигини ва жўнатилиш частотасини оширишга имкон беради. Жумладан, буни TGV линияси кўплаб маҳаллий ва минтақавий темир йўл линиялари билан кесишадиган Париж атрофида амалга ошириш мумкин. Операторнинг фикрича, автоматлаштирилган йўл тизимини жорий қилиш Париж ва Лион ўртасидаги қатновлар сонини 25 фоизга оширишга кўмак беради.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар