Хитойнинг Шандунь провинциясида ит ташлаб кетилган тўрт йўлбарс боласига энагалик қилмоқда. Бу ҳақида People.cn сайтида хабар берилди

Сисякоу табиий парк ишчилари емишсиз қолган йўлбарс болаларини шу қўриқхонада яшовчи, яқиндагина кучукчаларни дунёга келтирган ит билан бир жойга жойлашди. Жонивор уларни қабул қилиб, ўзининг икки кучукчаси билан бирга озиқлантира бошлади. 

Гап шундаки, икки тилларанг ва икки оқ йўлбарс болалари емишсиз қолиши мумкин эди, чунки июнь ойида уларни дунёга келтирган икки йўлбарс болаларига ғамхўрлик қилишдан бош тортди. 

Манбага кўра, тилларанг йўлбарслар ноёб жонивор турларига киради ва ёввойи табиатда камдан-кам учрайди. Оқ йўлбарслар ҳам ноёб ҳисобланади, бироқ бошқа жиҳатларига кўра: уларнинг ранги - туғма мутация натижаси. Бундай турдаги йўлбарслар 10 мингтадан биргина ҳолатда дуёга келади.