Истанбул полициясининг собиқ бошлиғи Ҳусайн Капкин суд унинг ҳибсга олинишига ордер берганидан бир неча соат ўтиб полиция бўлимига келиб, ҳукуматга таслим бўлди. Капкин мухолифатчи Фатҳулла Гулен билан алоқадорликда айбланмоқда.

Капкиннинг ҳибсга олиниши ҳақида Anadolu ахборот агентлиги хабар берди. ОАВ маълумотларига кўра, агар собиқ полициячининг айби исботланса, унга 10 йиллик қамоқ жазоси берилиши мумкин.