Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан аҳолининг эҳтиёжманд қатламига кўрсатиб келинаётган ғамхўрлик, уларни ҳам маънавий, ҳам моддий томондан қўллаб-қувватланилиши инсонпарварлик принципларига тўла асосланган.

Жумладан, жорий йилнинг 16 июнь куни Президент топшириғига асосан Қашқадарё вилояти аҳолисининг кам таъминланган ҳамда меҳнат лаёқати чегараланган қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида 100 га яқин кишига тикув машиналари, ногиронлар аравачалари, ҳассалар, даволанишга йўлланмалар ҳамда 150 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.  

Эслатиб ўтамиз: бундан аввал ҳудди шундай хайрия тадбири Сирдарё вилоятида ўтказилган эди