Қатар атрофидаги инқироз Суриянинг парчаланишини тезлаштириши мумкинлиги фикри билдирилди

Жаҳон 17 Июнь 2017 9872
Фото: Reuters

Қатар атрофидаги инқироз Суриянинг парчаланишини тезлаштириши мумкин, деб ҳисобламоқда Сурия ислом кенгаши раҳбари Усома ар-Рифаий.

Ар-Рифаийнинг "Анадолу" ахборот агентлигига айтишича, араб давлатлари ўртасидаги муносабатлардаги кескинлик Эронга қўл келиб, унинг минтақадаги таъсирининг кучайишига кўмак беради.   

Ар-Рифаийнинг айтишича, Қатар атрофидаги кескинликдан Ғарб ҳам ютади. Бироқ бу жараёнларнинг салбий таъсирини Сурия халқи ўзида ҳис қилади.

"Бугунги кунда биз Сурияни бўлаклаш бўйича режаларнинг амалга ошишининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Сурия халқи, жумладан этник курдлар, Сурия бўлакланишини исташмаяпти. Биз ўнлаб йиллар давомида тинчлик-тотувликда яшаб келганмиз. Ғарб эса бизнинг орамизга нифоқ солмоқда", деб таъкидлаб ўтди Ар-Рифаий.

У араб дунёси давлатларини қарама-қаршиликни тугатишга чорловларга амал қилишга чақирди, чунки ихтилоф фалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. "Агар Форс кўрфазидаги оға-инилар можаролашишни давом эттирсалар, унда бу бутун минтақага таъсир қилади", деб айтди Ар-Рифаий.

Кўпроқ янгиликлар