Марказий банк тижорат банклари устидан васийлик режими ўрнатиши мумкин

Ўзбекистон 17 Июнь 2017 37248
Фото: "Кун"

2017 йил 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги ва капиталлашув даражасини ошириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди.

Қарор матнига кўра, тижорат банклари капиталлашув даражасини таъминлаш, банк тизими молиявий барқарорлигини ошириш ва уларнинг инвестицион лойиҳалар ва тадбиркорликни молиялаштиришда иштирокини янада кенгайтириш мақсадида, Марказий Банк, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 2017 йилда тижорат банкларида давлат улушларининг Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 500 миллон АҚШ доллари эквивалентига оширилиши ҳақидаги таклифи маъқулланган.

Иловага кўра, энг кўп маблағ «Агробанк»ка берилмоқда — 100 млн. АҚШ доллари. Рўйхатда шунингдек, «Миллий банк»  (51 млн.), «Асака банк» (70 млн.), «Ўзсаноатқурилишбанк» (71 млн.), Халқ банки (65 млн.), «Қишлоқ қурилиш банк» (46 млн.), «Ипотекабанк» (60 млн.), «Микрокредитбанк» (30 млн.) ва «Туронбанк» (7 млн.) бор.

Тижорат банкларининг низом жамғармаларига йўналтирилаётган Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари уларнинг низом жамғармасида маблағлар киритилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатилган курс бўйича ҳисобланади.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ликвидлик тақчиллиги юзага келган вазиятларда тижорат банкларига 3 ойгача муддатга таъминотсиз кредитлар бериш механизмини жорий этиш вазифаси юклатилди. Бу кредитлар фақатгина тўловларнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ликвидликни таъминлаш учун берилади ва уларни банклар кредит бериш йўлида сарфлаши мумкин эмас. 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки таъминотсиз кредит олганидан сўнг мижозларнинг тўловларини узлуксиз таъминлай олмаган тижорат банклари устидан васийлик режими ўрнатишга ҳақли эканлиги президент қарорида белгилаб қўйилди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар